Самарқандда Озарбайжон киноси кунлари
Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида “Озарбайжон киноси кунлари” ўтказилмоқда.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида “Озарбайжон киноси кунлари” ўтказилмоқда.
Тадбирда озарбайжонлик киноижодкорлардан иборат бир гуруҳ делегация вакиллари иштирок этмоқда. Улар бугун Самарқанд шаҳрига келди.
Меҳмонлар "Шарқ юлдузи" кинотеатрида “Озарбайжон киноси кунлари”нинг Самарқанддаги очилиш маросимига бағишланган тадбирда иштирок этди. Таъкидланганидек, ушбу тадбир икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
25-26 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган кино кунларида озарбайжонлик киноижодкорлари томонидан тасвирга олинган "Боку вақт кўзгусида", "Сабоқ", "Аллома сояси", "Даштлик" сингари бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилади.

