Самарқандда 109 нафар бемор тузалди, шифокорлар навбат алмашди
Бугун Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясидан тузалган 14 нафар бемор бир ҳафталик реаблитацияга кузатилди.
Бугун Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясидан тузалган 14 нафар бемор бир ҳафталик реаблитацияга кузатилди.
Шу билан бирга COVID-19 инфекциясига чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатган 48 нафар тиббиёт ходими ҳам навбат алмашди.
– Бу шифокор, ўрта ва кичик тиббий ходимлари 14 кун давомида беморларга хизмат кўрсатди, – дейди Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Р.Қобилов. – Ушбу давр учун уларга 5 миллион сўмдан 25 миллион сўмгача хизмат ҳақи тўлаб берилди. Тиббиёт ходимларимиз ҳам энди белгиланган карантин муддатларини ўтаб, сўнгра ўз уйларига кузатилади.



