Самарқанд прокурори ёшлар билан суҳбатлашди
Жорий йилнинг июнь ойи республикамизда «Ёшлар ойлиги» деб эълон қилинган.
Жорий йилнинг июнь ойи республикамизда «Ёшлар ойлиги» деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Самарқанд вилояти прокурори ва барча туман, шаҳар прокурорлари томонидан ёшлар билан онлайн режимида турли хил маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, вилоят прокурори Ф.Зуфаров ZOOM дастури платформасида вилоят ёшлари билан учрашди.
Учрашувда вилоятнинг барча туман-шаҳарларидан 150 дан ортиқ ёшлар қатнашди. Вилоят прокурори ёшларга оид давлат сиёсати юзасидан маълумот бериб, ўзининг ҳаётий тажрибалари ва бошқа муҳим масалаларга тўхталди. Учрашувда 15 дан ортиқ таклифлар, кўплаб саволлар берилди.