Салкам 2 миллиард сўм жарима ундириб берилди
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 8 октябрдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор – “Panorama bolalar uyi” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси фойдасига 1 миллиард 850 миллион 149 минг сўм жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
– Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилди, – дейди МИБ Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси Бобошер Мансуров. – Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида “Panorama bolalar uyi” масъулияти чекланган жамиятидан жами 1 миллиард 887 миллион 169 минг сўм жарима пуллари тўлиқ ундирилди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳисоб-рақамига ўтказилди.
ЎзА.