Садо беринг, қайдасиз юлдузлар?
Ростдан ҳам хонандаларга сичқоннинг ини минг танга бўлди(ми?) ёки санъаткорлар фақат халқдан олиб ўрганганми?”...
Ёхуд халқ бошига иш тушганда билинади асл саховат, ВАТАНПАРВАРЛИК!
Мард тадбиркорлар халқни ташлаб қўймайди;
Ростдан ҳам
Турли соҳаларда катта муваффақиятларга эришган жаҳон юлдузларини биз нафақат қилаётган бевосита ишлари, балки хайрия ишлари учун ҳам қадрлаймиз. Зеро,
Машҳур футбол юлдузи Муҳаммад Салоҳнинг коронавирусга қарши курашишга ҳисса қўшиш учун бир миллион евро хайрия қилгани дунё жамоатчилигининг эътиборини тортди.
Коронавирус дунёни ўз
Platforma.uzнинг хабар беришича, Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг мурожаатидан сўнг коронавирусга қарши курашиш бўйича хайрия жамғармаси ташкил этилди. Қисқа вақт ичида фонд 41 миллион доллар хайрия маблағларини йиғиб улгурди.
Айни пайтда рўйхатда биринчиликда Тимур
Мазкур
Бу фикрни қўллаб-қувватлаш билан бирга мавзуни бироз бойитиб, “Халқ сизни
Постда қуйидаги сўзлар ҳам бор:
“Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши билан халқни қўллаб-қувватлашга киришган, хайрия тадбирлари қилаётган тадбиркорлар бор, албатта. Аммо улар орасида кўзга кўринган, дунёга танилган йирик тадбиркорларимиз негадир кўринмади, ҳали.
Халқ бошига иш тушганда билинади асл саховат, ВАТАНПАРВАРЛИК!
Давлат томонидан зарур чоралар кўрилаётганига қармай, одамларда оддий тиббий ниқобга бўлган эҳтиёж қондирилмаётганини наҳотки сиз кўрмаётган бўлсангиз?
Жамоат транспорти тўхтатилганини эшитгандирсиз? Лекин ишга бориши шарт бўлган, бироқ таксига тўлашга пули йўқ юртдошларингиз борлигини биласиз-ку, ахир!
Рўзғорига кунлик пул топиб юрган, лекин карантин туфайли иши касод бўлиб, бола-чақасига нима едиришни билмай қийналаётган оддий одамлар ҳақида сизга айтишим ҳам шарт эмасдир? Буни кўр ва кар одам ҳам сезиб турибди-ку!
Майли, сизни бой, деб пулингизни санамоқчи эмасман, ТАДБИРКОР дейман, қайсингиз биринчи бўлиб катта ишга қўл урар экансиз? Халқ сизни кутяпти, ўзбекистонлик йирик тадбиркорлар!”
“Ўзбекистон Республикаси Халқ фикри”, “Халқ билан мулоқот” гуруҳларига қўйилган постни бир кунда 500 га яқин фойдаланувчи қўллаб-қувватлади, 200 га яқин изоҳ ёзилди ва 70 дан ортиқ киши уни бошқаларга улашди.
Муҳими, изоҳларда ўзига хос фикрлар ёзиб қолдирилган. Улар билан қисман таништириб ўтамиз:
НодирХикматов:“Дўст оғир кунда билинади”;
Раъно Алиева: “Раҳмат, ўз вақтида айтилган чорлов учун!”;
Khatam Abdukhalikov: “Монополистлар халққа ёрдам берса яхши бўларди”;
Зебо
Kamilova Sodatxon: “Жуда тўғри пост ёзилган. Бутун дунёга келган бало вақтида халқимизни пулдор тадбиркорлари албатта, ҳиссаларини қўшишлари керак. Бу жуда катта савоб-ку! Қийналган одамларга қилинган эҳсонлар ўрнини Аллоҳ тўлдиради!”;
Nigora Rahmatullaeva: “
Наргиза Нишонова: “Шунақа кунда роса билинади-да, бойваччалар,
Муҳаббат Элибоева: “Бизникилар зиқна. Қаттиқ ерда сув туради, шиори бор шекилли, буларнинг”;
Ихтиёр
Аdolat Kaymova: “Қўшиқчи санъаткорлар қани? Ёки улар фақат халқдан олиб ўрганганми?”...
Бир-биридан аъло фикрлар. Айнан одамлар фикри туфайли сарлавҳага “юлдуз” сўзини қўйдим. Ҳақиқатан, ўз соҳаси бўйича юлдузга айланган одамларни фақат ўзларининг меҳнатлари эмас,халқ юлдуз қилган. Халқ ўз юлдузларини яхши кўриш билан чекланмай, вақти келса уларга суянгиси ҳам келади. Уларнинг хайрли хатти-ҳаракатларидан кўнгли таскин топиши эса, шубҳасиз!
Айтиб ўтиш керакки, айримлар хайрияни ошкор қилиш шарт эмас, деган фикрни илгари сурган. Мен эса бу фикрга ҳозир қўшила олмайман. Оддий кунларда шундай бўлиши керакдир, бироқ эл бошига иш тушганда бу керак. Таскин учун ҳам керак, намуна бўлиш учун ҳам керак.
Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари коронавирусга қарши курашиш бўйича катта маблағ ажратилиши, зарур бўлса шу мақсадда қарз ҳам олиниши ҳақида маълум қилди.
Бироқ, биз катта бир халқмиз. Якдил бўлсак, муаммони ҳал қилиш, енгиб ўтишда бирлашсак, каттароқ ишлар қила оламиз. Шундоқ ҳам мамлакатимизнинг ташқи қарзлари мавжудлиги сир эмас.
Ўйлайманки, ишонаманки, имкони борлар, айниқса, юлдузликка эришган тадбиркорлар, санъаткорлар бу йўлда бирлашса, албатта, мақсадимизга эришамиз.