Сабзи арзонлашди, помидор нархи эса ошди
2021 йил ноябрь ойида помидор нархи октябрь ойига нисбатан ўртача 54 фоизга қимматлашган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Аммо ушбу маҳсулот нархи йил бошидан буён ўртача 10,1 фоизга арзонлашган.

Шунингдек, якунланган ойда сабзи нархи октябрь ойига нисбатан ўртача 25 фоизга арзонлашган. Йил бошидан буён эса ўртача 68 фоизга ошгани кузатилган.
ЎзА