Рўзадорлар учун ифторлик
Давлат раҳбарининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, нуроний отахон-у онахонларни йўқлаш ва улар учун ифторлик дастурхонлари ёзиш каби хайрли тадбирлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Чироқчи туман бўлинмаси ташаббуси билан туманнинг “Қаҳрамон” маҳалласида истиқомат қилаётган рўзадорлар учун ифторлик дастурхони ёзилди. Икки юзга яқин рўзадор таклиф қилинган ифторлик дастурхонида туман ҳокими Нодир Эркаев ҳам иштирок этди.


Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган одамийлик, яхшилик ва меҳру-саховат каби фазилатларни намоён этадиган, тинч ва осойишта ҳаётни қадрлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар туманнинг барча маҳаллаларида ўтказилмоқда.
Ўлмас Баротов,
ЎзА.