Россиянинг олтин экспорти икки бараварга ошди
Россиянинг асл ҳолатдаги олтин экспорти 2020 йилда икки бараварга ошиб, 320 тоннага етди. Бир йил олдин бу кўрсаткич 123 тонна бўлган. "ТАСС" бу хусусда федерал божхона хизмати маълумотларига таянган ҳолда маълумот тарқатган.
Маблағ кўринишида бу миқдор 18,5 миллиард долларни ташкил қилади, бу эса бир йил олдинги миқдордан 3,2 бараварга кўп.
Таъкидланишича, Россия олтинининг энг кўпи, яъни 290 тоннаси Буюк Британияга чиқарилган. 2019 йилда мазкур мамлакат Россиядан 113 тонна олтин олган.
Маълумотда ўтган йили Россия 2007 йилдан буён илк марта ўзининг олтин заҳираларини сотишга тушгани айтилган.