Россияда касалхона ёниб кетди
Россиянинг Благовещенск шаҳрида касалхона ёниб кетди. Фожиа пайтида шифокорлар мураккаб операция жараёнида бўлгани маълум қилинди.
Бу ҳақда мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий баёнот берди.Хабарга кўра, электр носозлиги сабаб ёнғин келиб чиққан.
Таъкидлаш керак, воқеа жойига 59 нафар ўт ўчирувчи жалб қилинган.
Бинодан ходимлар ва беморлар дарҳол эвакуация қилинди. Аммо саккиз кишидан иборат шифокорлар гуруҳи томонидан юрак операцияси ўтказилаётган эди.
Ёнғин ва қутқарув бўлинмалари жарроҳлик хонасига тутун кирмаслиги учун барча имкониятларни ишга солган.
Хабарларга кўра, ёнғин соат 14: 24да ўчирилиб, ҳеч ким жабрланмаган.
ЎзА