Россия ва НАТО музокара ўтказади
12 январь куни Брюсселда ташкил этилиши режалаштирилган Россия - НАТО кенгаши йиғилиши маҳаллий вақт билан эрталаб соат 10 да бошланади. Бўлажак музокара тафсилоти ҳақида “РИА Новости” хабар берди.
Таъкидланишича, уч соатга яқин давом этадиган учрашув якуни бўйича НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг матбуот анжумани ўтказади.
Аввалроқ Россия томонидан НАТО билан музокара давомида Россия Ташқи ишлар ва Мудофаа вазирликлари идоралараро делегацияси иштирок этиши хабар қилинган эди. Столтенберг музокаранинг асосий мавзуси Европа хавфсизлиги масаласи бўлишини қайд этди.
Шунингдек, АҚШ Давлат департаменти 31 декабрь куни НАТО вакиллари Украина бўйича Россия билан мазмунли мулоқот бошлашга тайёрлигини маълум қилган эди.