“RoboCoding”чи ёшлар сараланди
Урганчда “RoboCoding” олимпиадасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада Хоразм вилоятининг барча туман ва шаҳарларидан йиғилган ўқувчилар робототехника ва дастурлаш йўналишларида ўз билим, кўникма ва ижодий ёндашувларини намоён этди.

“RoboCoding” олимпиадасининг вилоят босқичи ҳақиқий инновацион ғоялар беллашувига сабаб бўлди.
Якуний натижаларга кўра, ихтисослаштирилган мактабларнинг 5-8 синфлари ўртасида Ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактаб Урганч филиали, 9-11 синф ўқувчиларидан иборат жамоалар орасида Қўшкўпир туман ихтисослаштирилган мактаби ғолиб деб топилди.

Умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида 5-8 синфларда Янгибозор тумани 6-сонли умумтаълим мактаби жамоаси, 9-11 синфлар орасида эса Урганч туманидаги “ДАТА” нодавлат таълим мактаби жамоасига тенг келадигани топилмади.

Эндиликда ушбу жамоалар мусобақанинг республика босқичида Хоразм вилояти шаънини ҳимоя қилади.
Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Аҳмаджон Шокиров, ЎзА мухбири