Рим папаси Франциск касалхонадан чиқди
Оғир бронхит туфайли келиб чиққан қўшалоқ пневмония билан Римдаги Гемелли касалхонасида 37 кун ётган 88 ёшли Рим папаси 23 март куни биринчи марта омма олдида кўриниш берди. У анъанавий якшанба ибодати чоғида шифохона олдида тўпланганларни қарши олди.
Ногиронлар аравачасида чиққан ота айвонда 2 дақиқача туриб қолди. Оммавий ахборот воситалари Папанинг ҳорғин ҳолатини таъкидлаган. Қисқа кўришувдан сўнг Франциск машинада мажмуани тарк этди.
Рим мэри Роберто Гуалтьери журналистларга даволаниш муваффақиятли якунлагани, Ҳазрат касалхонадан чиққанидан мамнунлигини билдирди.
Шу ҳолатда, одатда ўзи чет эл сафарларидан олдин ва қайтиб келгач ибодат қиладиган манзил – Авлиё Марям Базиликасига ташриф буюрган Папа Франциск, кейин Ватикандаги қароргоҳига йўл олди.