Ректор кубоги мусобақаси
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида Тошкент кимё-технология институтида “Ректор кубоги – 2023” спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси ҳамда жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдум тарғиботига бағишлаб “Референдум ва ёшлар” форуми ҳам ташкил этилди. Унда 2 минг нафарга яқин ёшлар иштирок этди.
[gallery-11326]
Президентимизнинг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ҳамда 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган мусобақада миллий кураш, мини футбол, волейбол турлари бўйича 200 нафарга яқин талабалар ўзаро баҳслашди.
Мусобақа ғолиблари қимматбаҳо совғалар ва сертификатлар билан тақдирланди.
Нилуфар Бозорова, Даврон Эрназаров (сурат), ЎзА