Референдумга овоз бериш жараёни давом этмоқда
Қарши давлат университетида ташкил этилган 13-рефендум участкасида ҳам овоз берувчилар учун барча шароитлар яратилган.
– Янгиланаётган конституцимиз матни мутахассислар томонидан кабинетларда ўтириб ёзилган эмас, – дейди Қарши давлат университети профессори Баҳром Қўйлиев. – Халқимизнинг фикри ва таклифлари икки ёқлама ўрганилиб конституция лойиҳаси тайёрланган. Бу конституция том маънода халқнинг конституциясига айланди. Янги конституция ривожланган мамлакат, янги Ўзбекистонни қуриш ғояси остида бизни жипслаштириб олдинга ҳаракатланишга ундамоқда. Шуни айтмоқчиманки бугун ҳамма ўзининг функционал вазифасини бажаряпти. Фуқаролик бурчини адо этиб, референдумга келиб, янгиланаётган конституцияни маъқуллаб овоз бермоқда. Биз инсон қадри улуғланаётган мамлакатда яшаяпмиз. Буни ҳар бир фуқаромизнинг чеҳрасида кўришимиз мумкин. Халқимизнинг фаровонлиги ортиб боришига, жонажон ватанимизнинг тинчлигига кўз тегмасин. Ҳаммамиз бурчимизни ҳис этиб, ушбу жараёнда фаол иштирок этамиз.
[gallery-11651]
Маълумот ўрнида ушбу участкадан Қарши шаҳридаги “Маҳаллот” ва “Алишер Навоий” маҳаллаларида истиқомат қилувчи 2 минг 183 нафар фуқаро овоз беради. Уларнинг 765 нафари илк марта овоз бераётган бўлса 50 нафари муддатидан олдин овоз берган.
<iframe width="1920" height="969" src="https://www.youtube.com/embed/5YxMf5mXISo" title="Референдумга овоз бериш жараёни давом этмоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Ўлмас Баротов,
Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА.