Референдумда жиззахликлар ҳам фаол қатнашмоқда
Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 4-Жиззах округи таркибидаги 174-референдум участкасида 2 минг 474 нафар умумий овоз берувчилар рщйхатга олинган. Соат 17:30 га қадар овоз берувчиларнинг асосий қисми ёки умумий сайловчиларнинг 90 фоизи ўз фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиб, овоз бериб бўлди.
Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбўтаев ушбу 174-референдум участкасида эрталаб биринчилардан бўлиб овоз бериш жараёнида қатнашиб, ўз фуқаролик бурчини бажарган ва муносабатини билдириб бўлган бўлсада, уни тумандаги ғалла даласида учратиб, референдум тўғрисидаги фикрлари билан қизиқдик.
[gallery-11679]
– Мустақилликни қўлга киритганимизга 32 йил бўлаётган бўлса, Конституциямизни қабул қилинганига 31 йил бўлаётган эди. –– дейди Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбўтаев. – Бу даврда давлатимиз раҳбари бошчилигида барча соҳаларда кенг қамровли улкан ислоҳотлар амалга оширилди ва улар ўз самараларини ҳар жабҳада намоён этмоқда. Халқимизнинг дунёқараши, савияси, фикрлаши юксалди, мамлакатимизнинг ички ва ташқи сиёсатида ҳам ижобий йўналиш сари улкан ўзгаришлар рўй берди. Инсон омилига бўлган эътибор ўзгарди, халқ манфаати биринчи ўринга чиқди. Муҳтарам Президентимиз таъкиди билан айтганда, халқ раҳбарларга эмас, раҳбарлар халққа хизмат қиладиган давр келди. Ҳаёт бу вақтда мамлакатимизнинг Асосий қонуни – Конституциямизда ҳам ўзгартиш, янгиланишларни талаб қилиши шубҳасиз.
Биз бугун ана шу муҳим жараённи ўтказяпмиз. Ва бу билан биз халқ манфаатлари, эртаси, тақдири, қолаверса ор-номуси учун овоз беряпмиз.
Мен, сизларга референдум поёнига етиб бораётганда интервью бераётган бўлсамда, ўз овозимни эрта билан Янги Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси, яъни халқ манфаатлари мужассамлашган эртанги фаравон ҳаёти, юртимизнинг порлоқ келажаги ва юксак равнақи, ёшларимизнинг камолини йўқлаб бердим.
А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА