“Реал” ва “ПСЖ” Роналдуни сотиб олишдан бош тортди
Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси, португалиялик Криштиану Роналдунинг келгусида қайси жамоада тўп суриши ҳамон мавҳумлигича қолмоқда.
Роналду ўзининг таниқли агенти Жорже Мендеш орқали “Ювентус”дан бошқа жамоага ўтишни таклиф қилган. Футболчининг агенти эса уни “Манчестер Сити”га таклиф қилди. Шунингдек, Мендеш португалиялик юлдузни “Манчестер Юнайтед”, “Реал” ва “ПСЖ”га ўтиши учун ҳаракат қилган, бироқ бу жамоалар Роналдуни олишга қизиқиш билдирмаган.
“Ювентус” раҳбарияти ҳам йилига 31 миллион евро маош олаётган Роналдуни 30 миллион еврога қўйиб юборишга тайёрлигини билдирган.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА