Рахматов Фурқат Абдираззоқовичнинг техника фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Тармоқ ресурсларида ахборот хавфсизлиги таҳдидларини аниқлаш усуллари ва воситалари” мавзусида
Рахматов Фурқат Абдираззоқовичнинг 05.01.05 – «Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот ва киберхавфсизлик» ихтисослиги бўйича “Тармоқ ресурсларида ахборот хавфсизлиги таҳдидларини аниқлаш усуллари ва воситалари” мавзусидаги техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги DSc.09/2025.27.12.Т.01.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 2 май куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100084, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 108-уй. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Тел.: (99871) 238-64-15
e-mail: info@tuit.uz