ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятида Президентимиз ташаббуси билан автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. 

Айни жараёнда Бойсун туманидаги Дарбанд қишлоғидан бошланувчи “Дарбанд-Денов” йўналиши бўйича 4Р105 автомобиль йўлини реконструкция қилиш ишлари жадал тус олган. Узунлиги 111 километр бўлган ушбу йўл 2027 йилда фойдаланишга топширилади. Унинг қарийб 108 километрини цемент-бетон қоплама билан реконструкция қилиш режалаштирилган. Йирик лойиҳани амалга ошириш чоғида 26 та кўприк, 2 та йўл ўтказгич, 114 та сув қувури, 2 та автотранспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини қайд этувчи назорат пости барпо этилади. 

[gallery-24679]

Учта лот асосида амалга оширилаётган лойиҳанинг қурилиш-монтаж ишларини тендер савдоси ғолиби – Озарбайжоннинг “Ланкаран Ёл Тикинти” акциядорлик жамияти бажармоқда. Бу ерда 147,6 миллион АҚШ доллари қийматидаги йўл қурилишини бажариш учун шартнома имзоланган. 

Йирик ҳажмдаги бу ишлар воҳанинг транспорт инфратузилмасини ривожлантириб, йўловчиларга қулай шароит яратиши билан аҳамиятли. 

ЎзА фотомухбири

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар.

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Равон йўллар обод манзиллардан сўзлайди