Рассом асарларида туйғулар туғёни
Тошкент Фотосуратлар уйида ёш рассом Мадина Акмалхонованинг «Туйғулар туғёни» номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди.
Тошкент Фотосуратлар уйида ёш рассом Мадина Акмалхонованинг «Туйғулар туғёни» номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди.
– Атрофни қандай кўрсам, уни ўз ҳолича тасвирлашга ҳаракат қиламан, – деди М.Акмалхонова. – Ҳозиргача ранг-тасвир сирларини чуқур эгалладим, дея олмайман. Ўз устимда тинимсиз ишлайман. Ўзимга нисбатан жуда қаттиққўлман. Кўпроқ соҳамга оид китобларни ўқийман, рассомлар ҳаёти акс этган бадиий асарларни мутола қиламан. Мақсадим – буюк рассомлар ҳаётидан сабоқ олиш, тасвирий санъат сирларини янада мукаммал эгаллаш. Келажакда ўзимнинг шинам шахсий устахонам бўлишини орзу қиламан. Шу билан биргаликда, ранг-тасвир илмини ўрганмоқчи бўлган ёшларга сабоқ беришни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман.


Мадина ҳали ёш бўлишига қарамасдан кўплаб нуфузли танловларда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган. Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган “Art-Navo” фестивалида биринчи ўринни қўлга киритиб, олийгоҳга ўқишга кириш имтиёзини қўлга киритиб, Низомий номидаги ТДПИда таҳсил олмоқда. У ердаги малакали устозлар сабоқларидан баҳраманд бўлмоқда.
Кўргазмада ёш рассомнинг 60 га яқин ижодий иши тақдим этилмоқда.