Рақамли маркировка: Ичимликлар бозорида самарадорлик ва янги қонуний талаблар
19 март куни Тошкентда «Сув ва салқин ичимликлар тоифасидаги дистрибюторлар ҳамда улгуржи савдо бўғини иштирокчилари учун маркировкаланган товарлар ҳисоби» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда «Асл Белгиси» мутахассислари интеграторлар билан биргаликда рақамли маркировка билан ишлашнинг амалий ечимларини тақдим этиб, асосий қийинчиликлар ва уларни ҳал этишнинг самарали йўлларини таҳлил қилдилар. Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистонда сув ва салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчиларнинг маркировкаланган маҳсулотларни агрегациялаш тизимига ўтиши бўйича янги талаблар кучга киради.
Рақамли маркировканинг жорий этилиши корхоналарга иш жараёнларини сезиларли даражада оптималлаштириш имконини бермоқда. Хусусан, омбор ҳисоби соддалашиб, маҳсулотларни юклаш ва жўнатиш ишлари тезлашмоқда, автоматлаштириш тизими эса ҳар бир маҳсулот бирлигини реал вақт режимида кузатишни таъминламоқда. Семинар давомида интеграторлар иштирокчиларга тизимни жорий этишнинг техник жиҳатларини батафсил тушунтириб бердилар. Таъкидланганидек, маркировка брендларни контрафактдан ҳимоя қилиш, логистика занжирлари шаффофлигини ошириш ҳамда инсон омили таъсирини камайтиришда муҳим ўрин тутади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/moO2r1MQ5gQ" title="Raqamli markirovka: Ichimliklar bozorida samaradorlik va yangi qonuniy talablar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Экспертларнинг фикрича, рақамли кузатувчанлик бугунги кунда қонуний доирада фаолият юритиш ва бизнес самарадорлигини оширишнинг мажбурий шартига айланмоқда. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг муваффақиятли тажрибаси шуни кўрсатадики, янги талабларга ўз вақтида мослашиш нафақат қонунчиликка риоя этишни таъминлайди, балки корхонага қўшимча операцион афзалликлар ва рақобатбардошликни ҳам тақдим этади.
ЎзА