Рапирачиларимизнинг баҳслари қизғин ўтди
Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича U17 Ўзбекистон чемпионати доирасида рапира йўналишида яккалик ва жамоавий баҳслар ўз якунига етди.
Мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги яккалик беллашувлари финалида Сердар Пўлатов ва Роман Салак ўзаро тўқнаш келди. Кескин ва муросасиз ўтган мазкур баҳсда Сердар ғалаба қозониб мамлакат чемпионига айланди. Дарвоқе, финал остонасида мағлубиятга учраган Муҳаммадқодир Тўлқинов ва Камрон Машарифзода бронза медаль билан тақдирланди.

Қизлар орасида Анелия Килдеева, Асал Каримова, Сабина Адашалиева ҳамда Муниса Асранова шоҳсупага кўтарилди.
Шунингдек, жамоавий баҳсларда Тошкент шаҳрининг учта жамоаси ҳам йигитлар, ҳам қизлар ўртасида олтин, кумуш ва бронза медалига эга чиқди. Фарғона жамоаси эса ҳар иккала йўналишда учинчи поғонани эгаллади.
Чемпионат давом этмоқда. Бугундан эътиборан сабля йўналишидаги баҳсларга старт берилди. Унда ҳам яккалик ва жамоавий дастурларда ғолиб ҳамда совриндорлар номи аниқланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА