Рамазон – меҳр-оқибат айёми
Юртбошимизнинг мамлакатимизда Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорига биноан жойларда ободончилик, ҳар хил хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, Рамазон ҳайити муносабати билан Қашқадарё вилоятида ҳам хайрия тадбирлари ўтказилиб, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож, ногирон ва бемор инсонларга озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший техника воситалари берилди.

Вилоятдаги иқтисодий мажмуига кирувчи ташкилотлар ташаббуси билан 100 га яқин хонадонга борилиб, ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган кишилар ва беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий жиҳатдан кўмаклашилди.
Бу эса юртимизда инсон қадри улуғ, ҳар бир киши эътибор ва ғамхўрлик қуршовида эканлигининг амалдаги ифодасидир.
ЎзА