Рафаэль Цицуашвили Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритди
Японияда қитъамизнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири бўлган Осиё ўйинлари полвонларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.
Хусусан, спорт курашларининг юнон-рум баҳсларида вазни 130 килограмм бўлган Рафаэль Цицуашвили сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида эронлик Амин Мирзозода билан куч синашди. Полвонимиз ушбу беллашувда имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан тақдирланди.
Ушбу медалдан сўнг, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 16 та олтин, 19 та кумуш ва 19 та бронза, жами 54 тага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА