“Қутлуғ қон” энди турк тилида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ойбек қаламига мансуб “Қутлуғ қон” романининг турк тилидаги таржима нашри тақдимоти ўтказилди.
Роман Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ҳамкорлигида таржимон, филология фанлари доктори Замира Ўзтурк томонидан турк тилига таржима қилинди.
[gallery-13496]
Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, университет ўқитувчи ва талабалари ҳамда таржимон Замира Ўзтурк иштирок этди.
Таъкидлаш керак, Замира Ҳамидова 1976 йил Aндижон вилоятида таваллуд топган бўлиб, 1993-1998 йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида таҳсил олган. Кейинчалик Туркиянинг Мармара университетида магистратурада ўқиган.
Тақдимотда асар ҳақида фикр-мулоҳазалар, таржима жараёнлари билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар билдирилди.
Камола Юсупова, Оқил Ғуломов (сурат)