Қурилиш ишлари жадал давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Янги Наманган туманидаги Соҳил маҳалласида қад ростлаётган “Тараққиёт” кичик саноат зонасида бўлди.
Мебелчиликка ихтисослашган мазкур кичик саноат зонасининг умумий майдони 10 гектар бўлиб, келгусида бу ерда 202,5 миллиард сўмлик 37 та инвестициявий лойиҳа жойлаштирилади ва 4 мингга яқин янги иш ўрни яратилади.
Вилоят раҳбари мазкур саноат ҳудудидаги қурилиш жараёнларини кўздан кечириб, лойиҳаларни белгиланган муддатларда ишга тушириш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун қурувчилар сонини кўпайтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
[gallery-21233]
Ҳудудда автомобилларга сервис хизматларини кўрсатувчи “Саноат ва сервис” маркази ҳам ташкил қилинмоқда. 2 гектар майдонни ўз ичига оладиган мазкур марказ ишга тушгач, 400 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.
Шунингдек, ишчи гуруҳ туманнинг “Чортоқ йўли” кўприги объектидаги мукаммал таъмирлаш ишларини ҳам кўздан кечирди.
Лойиҳага кўра, узунлиги 500 метр бўлган ушбу кўприк замонавий кўринишга келтирилади. Бунинг учун 2 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарф этилиши кўзда тутилган.
Ушбу қурилишнинг тирбандликларни олдини олишдаги аҳамиятига эътибор қаратилиб, иш жараёнини тезлатиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА