Қурбонмурод Намозов – жаҳон чемпиони!
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан хушхабар.
Ҳамюртимиз Қурбонмурод Намозов (-96 кг) жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Полвонимиз барча машқларда рақибларини катта фарқ билан ортда қолдириб, учала йўналишда чемпионликка сазовор бўлди. Намозов даст кўтаришда 153 килограмм, силтаб кўтариш дастурида 189 килограмм ва икки кураш бўйича 342 килограмм натижа қайд этди.
Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати.

Йигитлар, -96 кг:
1. Қурбонмурод Намозов (Ўзбекистон) – 342 кг (153 кг + 189 кг)
2. Гурами Векуа (Грузия) – 328 кг (148 кг + 180 кг)
3. Муҳаммад Бурун (Туркия) – 326 кг (147 кг + 179 кг).
Ушбу ажойиб натижа билан спортчимиз ва унинг яқинларини самимий табриклаймиз, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.
ЎзА