Қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида 30 июль – Халқлар дўстлиги куни юқори кайфиятда нишонланди.
Кейинги йилларда мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш йўлида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
[gallery-18530]
Ана шундай тадбир, Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Давлатобод туманидаги “Афсоналар водийси” тематик паркида “Қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда” номли тадбир ўтказилди. Унда, корейс, рус, тожик ва қирғиз миллий маданий марказларининг бадиий-мусиқий чиқишлари ташкил этилди. Турли миллат вакилларининг ўзига хос миллий қўшиқ, куй ва рақслари барчада катта таассурот қолдирди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА