Қозоғистон хорижликлар учун янги яшаш рухсатномаси тизимини ишга туширди
Қозоғистонда хорижий фуқароларга яшаш рухсатномасини беришнинг янги моделини жорий этиш бўйича синов лойиҳаси бошланди.
Таъкидланишича, жараён йил охиригача амал қилади ва рақамли воситалар ҳамда аналитик алгоритмлардан фойдаланган ҳолда кўп босқичли танлов тизимига ўтишни ўз ичига олади.
Янги тизимнинг асосий элементи номзодларни балл асосида баҳолашдир. Ушбу ўлкада яшашга рухсат олиш учун номзодлар камида 400 балл тўплашлари керак, бу балл малака, иш тажрибаси, молиявий ҳолати ва бир қатор ижтимоий мезонлар асосида ҳисобланади. Жараён беш босқичдан иборат бўлиб, тахминан бир ой давом этади. Баъзи текширувлар ҳукумат маълумотлар базалари ёрдамида автоматик равишда ўтказилади ва якуний босқич суҳбатни ўз ичига олади.
Тил ва молиявий талаблар ҳам қайта кўриб чиқилган. Номзодлар давлат тилини билишнинг асосий даражасини (KAZTEST балли тизимида камида A1) тақдим этишлари ва Қозоғистон банки ҳисобида камида 10 минг долларга эга бўлишлари керак.
Шу билан бирга, бир нечта тоифалар балл асосида баҳолашдан озод қилинди. Буларга “Digital Nomad” (Рақамли кўчманчи) дастури иштирокчилари, инвесторлар, юқори талабга эга касб эгалари ва сиёсий бошпана олган шахслар киради.
С.Раҳимов, ЎзА