Қозоғистон сунъий ёмғир технологиясидан фойдаланади
16 май куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида ёғингарчиликни сунъий равишда кўпайтириш лойиҳаси ишга туширилиши маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.
Қозоғистон шундай тизимдан фойдаланган Марказий Осиёдаги биринчи давлат экани таъкидланган тадбирда таъкидланишича, мазкур ташаббус минтақадаги қишлоқ хўжалиги ерларига қурғоқчилик ва сув танқислиги таъсирини юмшатишга қаратилган.
Шунингдек, 5 км радиусда ишлайдиган мазкур технология маҳаллий таъсирга эгалиги, кенг кўламли об-ҳаво ҳодисалари юз беришига олиб келмаслиги таъкидланган.
Халқаро ҳисоб-китобга кўра, сунъий қурилмалар ёғингарчиликни табиий даражага нисбатан 10-20 фоиз ошириши мумкин.
С.Раҳимов, ЎзА