Қозоғистон – ЕИ: ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича стратегик мақсадлар белгилаб олинди
Остона шаҳрида Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Арман Исетов ва Европа Ташқи ҳаракатлар хизмати Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директор ўринбосари Одроне Перкаускене раислигида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида Ҳамкорлик қўмитаси сиёсий конфигурациясидаги 23-йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Қозоғистондаги сиёсий ислоҳотлар суръати, шунингдек самарали давлат бошқаруви, суд ислоҳоти ва қонун устуворлиги бўйича мулоқот муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликка, жумладан “Global Gateway” ташаббусини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. – Қозоғистон ва Европа Иттифоқи транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлаш, яшил энергия ва муҳим хом ашё етказиб бериш бўйича шерикликни янада мустаҳкамлаш бўйича стратегик мақсадларни белгилаб олди, – дейилган қардош давлат ТИВ тарқатган хабарда.
С.Раҳимов, ЎзА