“Қорбобо карвони” болажонларга қувонч улашмоқда (+видео)
Аҳолига, ёшларга, айниқса, болажонларга байрамона хуш кайфият улашиш мақсадида ташкил этилган “Қорбобо карвони” Жиззах воҳасининг барча ҳудудларидаги болажонларга ҳақиқий байрам шукуҳини тақдим этмоқда.
Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотлар барча соҳаларда ўзининг ёрқин самараларини бераётир.Ёшлар, айниқса, болаларнинг таълим-тарбиясига, уларнинг илмли, баркамол авлод бўлиб камол топишига ҳукумат даражасида алоҳида эътибор қаратилмоқда.Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг қамровли дастурлар амалга оширилмоқда.
Янги йил байрами шукуҳи юртимиз бўйлаб кезиб юрган бугунги шодиёна кунларда Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 365 нафар болажонга Президентимиз томонидан юборилган махсус янги йил совғалари топширилди.Шунингдек, 2 минг нафардан ортиқ махсус мактаб-интернат ўқувчиси, шифохоналарда даволанаётган болалар ҳолидан хабар олиниб, улар ҳам янги йил совға-саломлари билан сийланганини шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.
Ўқувчиларнинг қишки таътили бошлангандан буён Жиззах шаҳри ҳамда ҳар бир туман марказларига ўрнатилган янги йил арчалари атрофида қорбобо, қорқиз ва турли эртак қаҳрамонлари иштирокида болажонлар учун ҳар куни театрлашган байрам дастурлари намойиш этилмоқда.
Вилоят маркази – Жиззах шаҳридаги Мустақиллик майдонига ўрнатилган янги йил арчаси майдончасига “Қорбобо карвони”нинг келиши, байрамга келган болажонларга совға-саломлар улашиши мурғак қалбларга олам-олам қувонч бағишлади.
Янги йил арчалари атрофидаги байрам дастурлари ҳамда “Қорбобо карвони” Жиззах воҳаси бўйлаб болажонларга қувонч улашишда давом этмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/6bzt9I9kHwE" title="“Qorbobo karvoni” jizzaxlik bolajonlarga quvonch ulashmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>А.Қаюмов (видео), ЎзА мухбири