Қўқонлик пичоқчи уста (+видео)
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри миллий ҳунармандчилик маскани сифатида довруқ қозонган. Бу ерда бўлсангиз, деярли ҳар бир хонадонда ҳунармандчилик билан машғул ҳамюртларимизни учратасиз. Ҳасан Умаров улардан бири.
Пичоқсозлик бўйича ўзига хос мактаб яратган устанинг мўъжаз устахонаси ҳамиша гавжум. Бу ерда у ўндан зиёд шогирди билан турли ўлчам ва кўринишдаги пичоқлар тайёрлайди.
[gallery-13607]
Ҳунарманд ички бозорни маҳаллий хомашёдан тайёрланган ҳунармандчилик маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида ананавий пичоқчилик халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Шунингдек, пичоқ, болта, найза, камон ва кўплаб тарихий метал қуроллари, йўқолиб кетган қадимий Дамашқ пўлатини ясаш технологиясини тиклади ва ананавий, тарихий пичоқчилик турлари бўйича кўплаб маҳсулотлар ясаб, уларни санъат даражасига олиб чиқмоқда.
Айни кунларда ҳунарманд ва унинг шогирдлари 21-23 сентябрь куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро ҳунармандчилик фестивалида ўз маҳсулотлари билан иштирок этиш учун ҳозирлик кўрмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/fG61p_SyDuQ" title="Қўқонлик пичоқчи уста" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>ЎзА фотомухбири Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар