Қўқонда туризм ва таълим соҳасида Хитой тажрибаси қўлланади
Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўқон давлат университетида Хитойнинг «Shaanxi International Economic and Trade Group Co., Ltd.» компанияси лойиҳа раҳбари Пан Лей бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Унда таълим ва туризм соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Музокара чоғида Қўқон шаҳрида туризм соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қадим ва навқирон Қўқон шаҳрининг бой тарихий-маданий мероси ҳамда туристик салоҳияти юқори экани қайд этилиб, сайёҳлар оқимини ошириш, замонавий туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида туристик кўчаларни ташкил этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Ва аниқ лойиҳалар асосида амалий ҳамкорликни олиб бориш юзасидан келишиб олинди.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА