Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида нутқ сўзлади.

Қайд этилганидек, ўтган даврда парламент дипломатияси ва парламентлараро алоқалар ташқи сиёсатимизнинг таъсирчан ва прагматик воситасига айланди. 

Ўтган беш йилда Ўзбекистон Парламентлараро иттифоқ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти парламент ассамблеяларига аъзо бўлди, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг хотин-қизлар форуми, Марказий Осиё давлатлари иккинчи парламентлараро форуми каби халқаро тадбирларга мезбонлик қилди. 

Давлатимиз раҳбари халқаро парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида қуйи палатада қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш ҳамда иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш ва “яшил” иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш масалалари бўйича парламент комиссиялари ташкил этишни таклиф қилди. 

Янги тузилаётган парламент комиссияси ташаббусни қўлга олиб, қонунларимизни Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига тўлиқ мослаштиришни келгуси йилда якунига етказишига ишонч билдирилди. 

ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунларимизни Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига тўлиқ мослаштириш келгуси йилда якунига етказилишига ишонч билдирилди