Қонун лойиҳаси муҳокамада
Бухоро вилояти адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб йиғилиш ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгаш депутатлари, судлар, адвокатлар ва юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимлари қатнашди.

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Анвар Раҳматов бошқарган йиғилишда лойиҳани ишлаб чиқишдан асосий мақсад, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқаришда тутган ўрни ҳақида сўз борди.

Таъкидланишича, бугунгача давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақат жиноят ишларини юритишда кўрсатилиши, мазкур қонун лойиҳасида эса маъмурий ва фуқаролик ишлари бўйича давлат ҳисобидан бепул ёрдам кўрсатиш назарда тутилган. Кам таъминланган фуқароларнинг Конституцияда кафолатланган малакали юридик ёрдамдан тўлиқ фойдалана олишлари қонун билан белгиланмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА