Қон топшир – ҳаёт инъом эт!
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти қон қуйиш марказида қон топшириш акцияси бўлиб ўтди.
[gallery-6303]
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “Қон топшир – ҳаёт инъом эт! шиори остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида хайрия акциялари ташкил этилмоқда. Ўтказиб келинаётган хайрия акцияси юртдошларимизда чуқур хайрихоҳлик уйғотмоқда. Буни мазкур акция иштирокчилари сони йилдан-йилга ошиб бораётганида ҳам кўриш мумкин. Фарғона вилоят қон қуйиш марказида бўлиб ўтган акцияда ҳам 200 га яқин кўнгилли иштирок этди.
Акция давомида донорлар томонидан “Мeн донорман” шиорида флешмоблар ташкил қилинди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА