Қомусимиз бахтимиз: талаба ёшлар билан мулоқот
Андижон Юридик техникумида “Қомусимиз бахтимиз” мавзусида ижодкорлар ва талабалар ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги олдидан ташкил этилган тадбирда журналистлар, ёзувчилар ҳамда талабалар иштирок этиб, Бош Қомусимизнинг юртдошларимиз ҳаёти, жамият тараққиётидаги ўрни ва роли, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги хусусида сўз юритилди.
Учрашувда Қомусимизни ўрганиш, ёшларнинг Конституцияга оид билимларини бойитиш, ҳуқуқий билим ва саводхонлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Талабалар билан савол-жавоблар ўтказилди. Талаба ёшлар ўз чиқишлари орқали Конституцияни қай даражада ўрганганликларини намойиш этди.
[gallery-4508]
– Конституциямизда биз ёшларнинг ўқишимиз, билим олишимиз, касб-ҳунар эгаллашимиз, умуман, ҳаётимиз билан боғлиқ ҳуқуқ, бурч ва мажбуриятларимиз белгиланган, – дейди Андижон Юридик техникуми талабаси Саидбаҳром Назиржонов. – Шу боис, бош Қомусимизни қанчалик чуқур ўргансак, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларимизни теранроқ англаймиз, ҳуқуқий билим ва тафаккуримиз кенг бўлади.
Учрашувда Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан талабаларга “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси” китоби совға қилинди.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА