Қўмитада матбуот анжумани ўтказилди (+видео)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 майдаги “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5114-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу муносабат Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасида ташкилот фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида паралимпиячиларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний ва руҳий тайёргарлигини ошириш мақсадида яратилаётган шарт шароитлар ва имкониятлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/14kVjYpNI3k" title="Qoʻmitada matbuot anjumani oʻtkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Маълумот учун 2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасида фаолият юритаётган тренерлар сони 746 та, шуғулланувчилар 4837 нафарни ташкил этмоқда. Касаллик нуқсонлари бўйича умумий ногиронлар сони 218 605 нафар бўлса, улардан спортга лаёқатлилари 89 700 нафар ҳисобланади.
Очиқ савол-жавоблар остида ўтган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан келгусида амалга ошириладиган вазифалар, шунингдек, паралимпиячиларнинг ижтимоий ҳимоя масалалари хусусида саволлар берилиб, қўмита масъуллари томонидан жавоблар олинди.
М.Турдалиева, Н. Абдувоитов (видео), ЎзА