Қишлоқларда янги мактаблар қад ростламоқда
Бухоро вилояти Когон тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида 2021 йил инвестиция ва “Обод қишлоқ” дастури асосида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.
Қурилиш тиклаш ишлари Когон тумани Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинган бўлиб, кунлик ишлар мониторинги олиб борилмоқда.
[gallery-3372]
–Туманда жорий йил Инвестиция дастури асосида 15-умумий ўрта таълим мактабида 4 миллиард 55 миллион. сўмлик мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтда бинонинг фасад қисми тўлиқ таъмирдан чиқарилди, – дейди Когон тумани Халқ қабулхонаси мудири С.Мирзаев. –Деразалари акфа пласт ромбларига алмаштирилди. Мактабнинг кириш қисми, зал ва синф хоналарида пардозлаш ишлари давом этмоқда. 330 ўринли ўқув биноси қуриш ишлари бўйича ҳозирда 1-қават том қисми плиталар билан қопланди. 2-қаватда ғишт териш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастури асосида тумандаги 15-умумий ўрта таълим мактабида 12х24 ҳажмда спортзал қурилмоқда.
Тумандаги 21- умумий ўрта таълим мактабининг 650 ўринли ўқув биносида мукаммал таъмирлаш ишлари авжида.
Зариф Комилов,
Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА