Қишга тайёргарлик ҳолати ўрганилди
Айни вақтда юртимизда ҳукм сураётган салқин ҳаво оқимини ҳадемай совуқ ҳароратли кунлар эгаллайди. Бу ўз навбатида коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларни мавсумга қандай ҳозирлик кўрганлигини амалда кўрсатади.
Наманган вилоятида аҳолига сифатли газ ва электр таъминотини бир маромда етказиш мақсадида тегишли хизмат кўрсатувчи идоралар томонидан қатор амалий чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, Уйчи туманида жисмоний ва юридик истеъмолчиларга 2026–2027-йиллар куз-қиш мавсумига табиий газ таъминотига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

"Уйчи тумангаз" газ таъминоти бўлимида олиб борилган ўрганиш жараёнларида "Ҳудудгаз Наманган" газ таъминоти филиали, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда туман газ таъминоти бўлими ходимлари иштирок этишди.

Кўрик давомида фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун шакллантирилган 45 турдаги захира газ жиҳозлари кўздан кечирилиб, уларнинг тайёргарлик ҳолатига баҳо берилди.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, мазкур ишлар мавсумни барқарор ва хавфсиз ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган носозликларга тезкор жавоб қайтариш имкониятларини мустаҳкамлашга қаратилган.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири