Қиш фасли – иш фасли
Жиззах вилоятидаги “BMB Agro Trade” мева-сабзавот кластери жамоаси қиш фасли – иш фасли, деган нақлга амал қилиб, ер майдонларини эрта баҳорги экин мавсумига тайёрламоқда.
Тупроқни баҳор мавсумига тайёрлаш ҳосилни етиштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Талабларга тўлиқ риоя этган ҳолда амалга оширилган агротехник тадбирлар натижасида юқори сифатли маҳсулотни олиш билан бир қаторда, ишлаб чиқарувчи ҳам юқори даромад олиш имкониятига эга бўлади.
Айни қиш фаслида “BMB Agro Trade” мева-сабзавот кластери мутахассислари далаларни техника ёрдамида юмшатиш, ўғит чиқариш, ички ариқларни тозалаш, яхоб суви бериш ва бошқа бир қатор агротехник тадбирларни изчиллик билан амалга оширмоқда.

Маълумот учун, “BMB Agro Trade” корхонаси 2023 йилда ички ва ташқи бозорга йўналтирилган 16 турдаги мева-сабзавот, шу жумладан, полиз маҳсулотлари ва дуккакли экинлар экишни ҳам режалаштирмоқда.
Қишда ерга қилинган қаровнинг самараси ҳосил хирмонида кўринади.
А.Қаюмов, ЎзА