Қирғизистонда МХДҚ раҳбари яна алмаштирилди
Қирғизистонда Мақсат Асаналиев Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Унинг номзоди тасдиқлаш ва ушбу лавозимга тайинлаш учун парламентга тақдим этилди.
Республика Бош прокурори лавозимида ишлаган Асаналиев шу йил февраль ойи бошида иш бошлаган Жумгалбек Шабданбековнинг ўрнини эгаллади.
С.Раҳимов, ЎзА