Қиличбозлар яна баҳсга киришди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “Пахтакор” қиличбозлик мажмуида 17 ёшлилар ўртасида мамлакат чемпионати баҳслари бошланди. Ўсмирлар 6 кун давомида қиличбозликнинг сабля, шпага ва рапира йўналишлари бўйича яккалик ҳамда жамоа баҳсларида ўз маҳоратини намоён этади.
Бугун қиличбозликнинг сабля йўналишида бўлиб ўтган яккалик баҳсларида 70 нафардан ошиқ спортчи ғолиблик учун иштирок этди.
[gallery-15776]
Ўсмирлар ўртасидаги курашда қорақалпоғистонлик Алпамис Уракбаев 1-ўринни эгаллади. 2-ўрин Азизбек Каримбоев (Тошкент ш.)га насиб этди. 3-ўринни эса Азиз Шокиров (Тошкент ш.) ва Беҳзод Тожиддинов (Наманган)лар эгаллади.
Қизлар баҳсида пойтахтлик Малика Ҳожибекова олтин медалга сазовор бўлди. Кумуш медалга Севара Ғаниева (Жиззах) эга чиқди. Бронза медали эса пойтахтлик Ойгул Шомуродова ва Карина Қурбоновага насиб этди.
Чемпионат баҳслари 8 февралга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА