Қиличбозлар Тошкентда жам бўлди
Пойтахтимизда 2001 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган қиличбозлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.
Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Қиличбозлик федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатдан кўзланган мақсад терма жамоа учун муносиб издошларни саралаш, иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш ҳамда Олимпия ўйинлари туркумидан жой олган қиличбозлик спорт турини янада оммалаштиришдир.
23 январь кунига қадар ўтадиган мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан келган қиличбозлар шпага, рапира ва сабля йўналишида ўз омадларини синаб кўради.
Ж.Тошхўжаев, ЎзА