Қидирувда бўлган қарздор аниқланди
Мажбурий ижро бюросининг Навоий шаҳар бўлими томонидан қидирув эълон қилинган қарздор К.Ш. ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Навоий шаҳридаги “Янги бозор” ҳудудида аниқланиб, ушланди.
Қарздорнинг 45 миллион 561 минг 179 сўм миқдоридаги қарздорлиги юзасидан Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47⁴-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Мазкур ҳолат ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш, қарздорликларни ундириш ҳамда қонун талабларини бажариш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигининг яна бир амалий натижасидир.
А.Бўриев, ЎзА мухбири