Қибрайда поло бўйича финал баҳслари бўлиб ўтди
Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги “Универсал жампинг агро” от спорти клубида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида ҳарбий техникалар намойиши уюштирилди. Дала ошхонаси фаолиятидан йиғилганлар баҳраманд бўлдилар. Мудофаа вазирлиги ҳарбий ансамбли артистлари ижросида уруш йилларида айтилган қўшиқлар ижро этилди. Тадбирга ташриф буюрган фахрийларга Қибрай тумани ҳокимияти, От спорти Поло федерацияси, “Богатир” ширинлик маҳсулотлари томонидан совғалар ҳадя этилди.
[gallery-2360]
Йиғилганлар Оҳангарон туманининг “Олтин қанот” ҳамда Тошкент туманининг “Байир” жамоалари ўртасида бўлиб ўтган улоқ-кўпкари баҳсларини ҳаяжон ила кузатдилар. Сўнгра поло бўйича финал баҳслари бўлиб ўтди. Қашқадарёлик чавандозлар ва “Универсал жампинг агро” ўртасида кечган ўйин 7:0 ҳисобида қашқадарёликлар фойдасига ҳал бўлди. Сўнгги ўрин Зангиота тумани жамоасига насиб этди.
Муҳаммад АМИН(сурат), ЎзА