Қибрайда «Аёллар дафтари» янгидан шакллантирилади
Қибрай туман ҳокимлигида «Аёллар дафтари»ни шакллантиришда эътибор қаратилиши лозим бўлган вазифалар Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ва вилоят касаба уюшмаси вакиллари бошчилигида ўтган семинар давомида белгилаб олинди.
Туман ҳокимлиги, Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази, Халқ банки Қибрай туман филиали, тиббиёт бирлашмаси, "Тадбиркор аёл" уюшмаси мутасаддилари ва маҳалла раисларининг оила,хотин қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари иштирокида ўтказилган семинарда, «Аёллар дафтари«нинг 2-босқичини шакллантиришда барча масъуллар томонидан амалга оширилиши зарур бўлган бирламчи вазифалар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.
Маълумот учун, 1-босқичда «Аёллар дафтари»га киритилган тумандаги 1 минг 602 нафар хотин-қизларга туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.
ЎзА
(Шуҳрат Неъматов)