Қатар ТИВ: ХАМАС етакчилари Доҳада эмас!
Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати сиёсий бюроси етакчилари айни дам Доҳада эмас, лекин гуруҳнинг Қатар пойтахтидаги идораси ёпилмаган. Бу ҳақда ушбу араб давлати Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мажид бин Муҳаммад Ал-Ансорий брифингда маълум қилди.
– Улар ҳозир Доҳада эмас, биз воситачилик ҳаракатимизни тўхтатдик, – деган у.