Қарши туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Қарши тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Сессияда депутатлар томонидан Юсупов Беҳзоджон Фарҳодович Қарши тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Б.Юсупов 1980 йилда Яккабоғ туманида туғилган. Тошкент давлат юридик институти, Тошкент давлат юридик институти магистратураси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. У айни пайтгача Республика Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ўлмас Баротов, ЎзА.