Қарор ва ижро: энергетика соҳасида мувофиқлик назоратини кучайтириш чоралари кўрилмоқда
Энергетика вазирлигида соҳани халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, бошқарув тизимларини такомиллаштириш ҳамда назорат механизмлари самарадорлигини оширишга қаратилган навбатдаги амалий тадбир бўлиб ўтди.
Унда тизим ташкилотлари ва ёқилғи-энергетика тармоғида фаолият юритувчи акциядорлик жамиятларининг масъул ходимлари иштирок этди.
Тадбир давомида ISO 37001:2025 стандартининг янгиланган версияси муҳокама қилинди. Хусусан, ҳужжатга киритилган асосий ўзгаришлар, уни амалиётга татбиқ этиш механизмлари, сертификатлаштириш жараёнларига тайёргарлик ҳамда ташкилотларда мувофиқлик рискларини самарали бошқариш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, иштирокчилар очиқлик ва самарадорликни ошириш, ички назорат тизимларини янада ривожлантириш ҳамда мавжуд тажрибаларни ўзаро алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Таъкидланганидек, бундай амалий мулоқотлар соҳада самарали бошқарувни таъминлаш, замонавий ёндашувларни кенг жорий этиш ва тизимли ислоҳотларни изчил давом эттиришга хизмат қилади.
Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелда қабул қилинган қарорининг ижроси доирасида ташкил этилди.
Унда халқаро стандартларни амалиётга самарали жорий этиш, очиқлик ва ҳисобдорлик тамойилларини янада мустаҳкамлаш ҳамда ҳамкорликни изчил давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида бу каби мулоқотлар замонавий бошқарув усулларини кенг жорий этиш ва профилактик механизмларни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА